Президентимизнинг “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6240-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5133-сон қарорида белгилаб берилган тартиб-тамоилларнинг мазмун-моҳиятини божхона ходимларига батафсил тушунтириш ва ҳамкорлик самарадорлигини ошириш юзасидан Давлат божхона қўмитасида амалий ўқув семинари ўтказилди.

Учрашувда тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчиларга ҳамкорликда қулайликларни яратиш вазифалари белгилаб олинди.