Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ёрдамида Uzbekistan GTL масъулияти чекланган жамият Америка Қўшма Штатларининг ASTM International ташкилотининг “Нефт маҳсулотлари, суюқ ёқилғи ва мойлаш материаллари бўйича D02” техник қўмитасига аъзо бўлди.

ASTM 12 000 га яқин халқаро тан олинган стандартларни ўз ичига олиб, мазкур стандартлари 80 жилддан иборат.

5 000 дан ортиқ ASTM стандартлари АҚШдан ташқари бошқа давлатларда миллий стандарт сифатида қабул қилинган ва 60 дан ортиқ мамлакатлар ўзларининг меъёрий-ҳуқуқий базалари учун ASTM стандартларидан фойдаланадилар.

Мазкур аъзолик Uzbekistan GTL масъулияти чекланган жамиятини ASTM International ташкилоти техник қўмитасига аъзо давлатлар билан бирга халқаро стандартларни ишлаб чиқишда иштирок этиш ва таклифларни бериш имконини беради.

ASTM International – материаллар, маҳсулотлар, тизимлар ва хизматлар учун ихтиёрий стандартларини ишлаб чиқувчи ва нашр этувчи халқаро ташкилот. Ушбу ташкилот 1898 йилда Халқаро синов материаллари ассотситсиясининг АҚШ бўлими сифатида ташкил этилган ва дастлаб темир йўл материаллари учун сифат назорати стандартлари билан шуғулланган.

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси