Учрашувда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш юзасидан Президентимизнинг Фармон ва Қарорларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш ва ишлаб чиқарувчилар ҳамда тадбиркорлар учун яратилган имтиёзлари ва мазкур йўналишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича гаплашиб олинди.
Д.Саттаров енгил саноат вакилларининг муаммоларини эшитди ва «Iftixor kiyim sanoat» корхонасининг ишлаб чиқариш жараёни билан танишиш жараёнида маҳсулотларнинг сифатини ошириш, жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини таъминлашда Агентлик томонидан барча амалий кўмак берилишни таъкидлади.
Шунингдек, Бош директор филиаллар фаолияти билан ҳам танишиб, ходимларнинг малака ва тажрибаларини ошириш зарурлигига эътибор қаратди.