2021 йил 17-18 июнь кунлари Нукус шаҳрининг Нукус олимпия захиралари коллежи ҳудудида “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” ўз фаолиятини бошлади.
Ярмаркада жами 700 дан ортиқ йирик корхоналари ва Қорақалпоғистон Республикаси саноат корхоналари ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари билан иштирок этишмоқда.
Мазкур ярмаркада Агентлик ҳузуридаги Стандартлар институти,”UzTEST” маркази сертификатлаштириш ишларини мувофиқлаштириш бўлими, Департаментнинг ҳудудий вакиллари, ҳамда Қорақалпоғистондаги филиаллари масъуллари қатнашмоқдалар.
Ярмарка ишида вакиллар томонидан ишлаб чиқарувчи корхоналарга маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва мувофиқлигини баҳолаш масалалари бўйича амалий ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240 Фармони ва ПҚ-5133-сонли қарори мазмуни ва моҳияти бўйича кенг тушунчалар берилди.
Бундан ташқари тадбирда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни стандартлаштириш ва сертификатлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарига амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан кўргазмали тақдимотлар ҳам режалаштирилган.