Ўзбекистон миллий метрология институти физик кимёвий, оптик физикавий ва ҳарорат катталикларини ўлчаш бўлимига Россия Федерацияси “Бутунроссия оптик-физикавий ўлчашлар илмий-тадқиқот институти” (ВНИИОФИ) дан таклиф этилган Б.Б. Хлевной бошчилигидаги 6 нафар техник экспертлар гуруҳи “Ёруғлик кучи, ёритилганлик, равшанлик ва ёруғлик оқими” эталонини ўрнатиш ишларини бошлашди.
Ушбу эталон ёрдамида соғлиқни сақлаш, машинасозлик, қурилиш, электротехник саноат, энергетика ва енгил саноат соҳаларида қўлланилаётган намунавий ёруғлик кучи ва ёруғлик оқими лампалари, намунавий спектрометрлар, интеграловчи ускуналар, намунавий ёритилганлик ва равшанлик ўлчаш воситаларининг метрологик кузатувчанлиги таъминланади.
Шунингдек, эталон ишга туширилиши натижасида фотометрик ўлчашлар соҳасида ҳалқаро даражада солиштиришларда иштирок этиш ҳамда эътироф этилишга эришилади.