Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги кўмагида Европа Иттифоқи (ЕИ) томонидан молиялаштириладиган, Ҳалқаро савдо маркази (ITC) томонидан амалга ошириладиган "Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишига кўмаклашиш" лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 15-17 июнь кунлари мувофиқликни баҳолаш ходимлари учун ISO/IEC 17025 “Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига қўйилган умумий талаблар” стандарти бўйича ўқув семинари ташкил этилди.

100дан ортиқ давлат ва хусусий секторда фаолият кўрсатаётган мувофиқликни баҳолаш ходимлари иштироқ этган ўқув семинарда Халқаро эксперт Алекс Езрахович томонидан қуйидаги йўналишлар бўйича билим ва кўникмалар берилди:

- ISO/IEC 17025 стандарти умумий талаблари;

- Ўлчашлар ноаниқликларини баҳолаш бўйича ISO/IEC 17025 талаблари;

- Ўлчашлар ноаниқлигини ҳисоблаш усуллари;

- Лаборатория натижаларини ҳисоботларини шакллантириш;

- Лабораторияларнинг методлар танлаш шартлари;

- Валидация ва верификация методлари;

- Валидация жараёни ва бугунги кунда долзарб бўлган муаммолар.

Шу билан бирга мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш соҳасидаги муносабатларни ҳалқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш масалалари ва бу сохада халқаро тажриба бўйича фикр алмашилди. Ўқув семинари давомида ITC экспертлари Хема Менон ва Хежраж Рамфул томонидан Жаҳон савдо ташкилотининг ҳозирги кундаги фаолияти, савдода техник тўсиқларни қўллаш бўйича келишув, савдодаги техник тўсиқларни бартараф этишда стандартлар, техник регламентларнинг ўрни ва роли бўйича маълумотлар бериб ўтилди.

Ўқув семинари давоми иштирокчилар томонидан билдирилган мавжуд муаммо ва таклифлар ўрганилди, Халқаро эксперт Алекс Езрахович томонидан барча саволларига батафсил жавоб берилди.

 

Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро хамкорлик бошқармаси