Оптик толали кабеллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Global Optical Communication Uzbekistan» қўшма корхонасига 2019 йил асос солинган. Ишлаб чиқарувчи корхона «Жиззах» ЭИЗда «Ўзбектелеком» АК ва Жанубий Кореянинг хорижий инвесторлари: «Global Optical Communication Co. Ltd.» ва «Uni Asset Global Co. Ltd.» компаниялари билан биргаликда ташкил этилган. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 50 минг км гача оптик толали алоқа кабелларини ташкил этади.
2020 йилда биринчи босқичда «Global Optical Communication Uzbekistan» ҚКнинг «Жиззах» ЭИЗдаги мавжуд биносида Корея, Япония ва Хитой компанияларининг замонавий ускуналари ўрнатилган бўлиб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда ва ҳозирги кунда ушбу заводда кореялик мутахассислар фаолият юритмоқдалар. Бунинг самарасини қисқа муддат ичида ишга тушириш ва созлаш ишлари амалга оширилгани ва Оптик толали кабелларни Корея технологияси асосида ишлаб чиқариш ўзлаштирилганини яққол кўришимиз мумкин.
Янги қўшма корхона бугунги кунда 160 та янги иш ўрни яратди. Ишлаб чиқариш ривожланиб бориши билан янги иш ўринлари сони 300 тагача оширилиши режалаштирилган.
Ўзбекистоннинг рақамли иқтисодиётини ривожлантириш учун замонавий юқори тезликдаги ва ишончли телекоммуникация тармоғи зарур. Бугунги кунда Ўзбекистон мис алоқа линияларидан оптик толали алоқа линияларига фаол тарзда ўтмоқда ва бу телекоммуникация тармоқларининг ишончлилиги ва тезкор сифатини оширади.
“Uztest” маркази Жиззах филиали мутахассислари томонидан мазкур янги лойиҳани доимий қўллаб-қувватлаш, соҳага оид муаммоларни ҳал этиш борасида консультатив ва амалий ҳамкорлик йўлга қўйилган.