Ўзбекистон миллий метрология институти, Департамент ва Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази Бухоро филиаллари ҳамкорлигида «Коррупция ва коррупцион омилларни юзага келтирувчи ҳолатларнинг олдини олиш» мавзусида семинар ташкил этилди.

Учрашувга Бош Прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Бухоро вилоят бошқармаси катта инспектори Нилуфар Аҳмедова таклиф этилиб, мавзу юзасидан маъруза қилди.

Шунингдек, семинарда таъмагирлик ва коррупция ҳар бир жамиятнинг энг катта душмани эканлиги, унинг илдиз отиб боришига йўл қўймаслик ҳар биримиздан катта масъулият талаб қилиши таъкидланди.