Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Департамент, “UzTest” маркази,ва ЎзММИ Самарқанд филиали мутахассилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 02 июндаги ПФ-6240 сонли Фармони ҳамда ПҚ-5133 сонли Қарорининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш юзасидан семинар бўлиб ўтди.

Учрашувда ушбу фармон ва қарорнинг мазмун-моҳияти, тадбиркорлик субъектларига берилган имкониятлари бўйича тушунчалар берилиб, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан келишиб олинди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини ошириш ҳамда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.