Ўзбекистон Миллий Метрология институти ва “UzTest” маркази Қўқон филиали масъуллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга оид Фармони ва Қарорининг мазмун-моҳиятини ишлаб чиқарувчиларга етказиш мақсадида семинар ва учрашувлари бўлиб ўтмоқда.
Филилар ходимлари Фурқат тумани ҳоким ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи М.Танибердиев ва Бешариқ тумани ҳоким ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Э.Йўлдошевлар билан ҳамкорликда саноат корхоналарида бўлиб, мазкур ҳужжатларда улар учун белгиланган имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилди.
Бу йўналишдаги ишлар тизимли давом эттирилади.