Ўзбекистон миллий метрология институти Қашқадарё филиалида маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш юзасидан “Республика маънавият ва маърифат маркази”нинг вилоят бўлими билан ҳамкорликда мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида маърифий тадбир бўлиб ўтди.
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” эзгу ғояси остида ходимлар ўртасида ўзаро ҳурмат муносабатларини шакллантириш, аҳоли билан ишлашда самимий муомалада бўлиш каби мавзулар диққат марказида бўлди.
Аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялаш доимий долзарб масала эканлиги таъкидланди.
Шунингдек учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ – 6240 сонли Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ – 5133 сонли қарори мазмун моҳияти ҳам тушунтириб ўтилди.
Давра суҳбати қизғин савол-жавобга бой бўлди.