Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 02 июндаги ПФ-6240 сонли Фармони ҳамда ПҚ-5133 сонли Қарорининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш юзасидан семинар ташкил этилди.

Агентлик ҳузуридаги Ўзбекистон миллий метрология институти, «ЎзТест» маркази ҳамда Департаментнинг Сурхондарё вилояти филиаллари мутахассислари иштирокида ташкил этилган мазкур учрашувда ходимларга қарорнинг асосий мазмуни ва ишлаб чиқарувчилар ҳамда тадбиркорлар учун яратилган имкониятлари бўйича тушунчалар берилди.

Семинарда улар фаолиятининг асосий йўналишлари, галдаги мақсад-вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.