Агентлик ҳузуридаги Ўзбекистон миллий метрология институти, «ЎзТест» маркази ҳамда Департаментнинг Навоий вилояти филиаллари мутахассислари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 02 июндаги ПФ-6240 сонли Фармони ҳамда ПҚ-5133 сонли Қарорининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш юзасидан семинар ташкил этилди.
Учрашувда ходимларга қарорнинг асосий мазмуни ва ишлаб чиқарувчилар ҳамда тадбиркорлар учун яратилган имкониятлари бўйича тушунчалар берилди. Ўтказилган йиғилишда фармон ва қарорнинг бандлари чуқур ўрганилиб, белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ижросини таъминлаш мақсадида иш режалари белгилаб олинди.