Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорлар иштирокида учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Бугуннинг ўзида Бухоро вилояти ҳудудий филиаллари масъуллари ва ишлаб чиқарувчилар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 02 июндаги ПФ-6240 сонли Фармони ҳамда ПҚ-5133 сонли Қарорининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш ва ўз вақтида ижросини таъминлаш вазифаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтмоқда.
Амалий семинарда қарорнинг асосий мазмуни ва ишлаб чиқарувчилар ҳамда тадбиркорлар учун яратилган имкониятлари бўйича тушунчалар берилмоқда. Учрашув давомида фармон ва қарорнинг бандлари чуқур ўрганилиб, белгиланган вазифаларнинг ижросини сифатли таъминлаш вазифалари белгиланиб, аниқ режалар юзасидан мулоҳазалар билдирилмоқда.
Семинар асосан савол-жавоб шаклида ташкил этилган.