Беларусь Давлат стандартлаштириш қўмитаси билан Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ўртасида имзоланган Ҳамкорлик дастури доирасида мувофиқликни баҳолаш ходимлари учун ISO/IEC 17025 “Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига қўйилган умумий талаблар” стандарти бўйича ўқув семинари ташкил этилди.

Ўқув семинари давомида Беларусь давлат аккредитация маркази экспертлари томонидан қуйидаги йўналишлар бўйича билим ва кўникмалар берилди:

- ISO/IEC 17025 стандарти умумий талаблари;

- Ўлчашлар ноаниқликларини баҳолаш бўйича ISO/IEC 17025 талаблари;

- Ўлчашлар ноаниқлигини ҳисоблаш усуллари;

- Лаборатория натижаларини ҳисоботларини шакллантириш;

- Лабораторияларнинг методлар танлаш шартлари;

- Валидация ва верификация методлари;

- Валидация жараёни ва бугунги кунда долзарб бўлган муаммолар.

Шу билан бирга мувофиқликни баҳолаш идораларини аккредитация қилиш соҳасидаги муносабатларни ҳалқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш масалалари ва бу соҳада Беларусь давлат аккредитация маркази тажрибаси бўйича фикр алмашилди.

 


Халқаро ҳамкорлик бошқармаси