Ўзбекистон миллий метрология институти, Чирчиқ филиали ҳамда "УзТест" маркази бўлимлари масъуллари иштирокида Президентимизнинг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240 сонли фармони ҳамда ПҚ-5133 сонли қарорининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш юзасидан ўқув- семинари ўтказилди. Учрашувда ходимларга қарорнинг асосий мазмун ва ишлаб чиқарувчилар ҳамда тадбиркорлар учун яратилган имкониятлари бўйича тушунчалар берилди. Ўтказилган семинарда қарорнинг бандлари чуқур ўрганилиб, белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ижросини таъминлаш мақсадида режа-дастур белгилаб олинди.