Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолиятини яхшилаш ва соҳада давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш юзасидан Президентимизнинг Фармон ҳамда Қарорлари имзоланди.
Бундай муҳим ҳужжатлар соҳа тараққиётига хизмат қилиш билан бир қаторда, ҳар бир ходим олдига катта масъулият ҳам юклайди. Эндиги вазифа қабул қилинган Фармон ва Қарорларнинг мазмун-моҳиятини ходимлар ва ишлаб чиқарувчиларга етказишга, саноат корхоналари учун яратилган имтиёз ҳамда имкониятлардан уларни хабардор қилишга қаратилмоқда.
Агентлик матбуот хизматининг ташаббуси билан Самарқанд вилоятидаги ҳудудий филиал ходимлари иштирокида семинар ташкил этилди. Унда асосий эътибор соҳа ва тармоқлар билан самарали ишни ташкил этган ҳолда, миллий маҳсулотларнинг сифатини ошириш, корхоналарга амалий ёрдам бериш ва халқаро стандартларни жадал жорий этиш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, ҳудудий бўлинмаларда меҳнат қилаётган ёшлар ҳамда хотин-қизларнинг муаммолари, таклифлари ва бу жараёнда улардан фаоллик, янгича иш услубларидан фойдлаланишлари зарурлиги айтиб ўтилди.