Стандартлар институтининг бир гуруҳ вакиллари тажриба алмашиш ва тизим фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистон миллий метрология институтида бўлдилар.
Бундан кўзланган мақсад – муассасада ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, иш жараёнининг ташкил этилиши, лаборатория ва илмий-тадқиқот ишларининг олиб борилиши билан боғлиқ чора-тадбирларни ўрганиш, ўзаро ҳамфикр бўлиш ва ижобий тажрибаларни келгусида иш фаолиятига татбиқ этишдан иборат. Иш самарадорлигини оширишда ўзаро тажриба алмашиш, таклифларни инобатга олиш муҳим ўрин тутади.