Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва тизим-ташкилотларида маънавий-маърифий учрашувларни ташкил этишга эътибор қаратилмоқда.
«Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори асосида Ўзбекистон миллий метрология институти Қашқадарё филиали томонидан «Мен нечун севаман Ўзбекистонни» лойиҳаси асосида Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг ҳаёти ва ижодини ўрганишга бағишланган учрашув ташкил этилди.
Учрашувда филиал ходимлари Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов музейида бўлиб, шоирнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган экспонатлар, фотогалереялар, турли мавзудаги асарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясининг яратилиши билан боғлиқ хотиралар билан танишдилар.
Филиал томонидан ташкил этилган маърифий учрашувда Абдулла Орипов сингари аждодларимизнинг ҳаёти ва ўгитлари билан танишиш ҳар бир инсоннинг маънавий оламини бойитиш билан бирга мустақиллик ғояларга садоқат туйғусини шакллантиришга хизмат қилиши таъкидланди.