Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамкорлигида VISTA ELECTRONICS GROUP ва MEGA INVEST INDUSTRIAL корхоналарига халқаро мувофиқликни баҳолаш идоралари томонидан халқаро ISO 9001 сертификати ва СЕ маркировкасини топширилди.
ISO 9001 – харидорларнинг юқори сифатли маҳсулот
ва хизматлардан фойдаланаётганини кафолатласа, СЕ маркировкаси- маҳсулотга нисбатан қўлланиладиган махсус белги бўлиб, маҳсулот Европа Иттифоқи директиваларининг муҳим талабларига ва уйғунлаштирилган стандартларига мос келишини ва маҳсулотнинг мувофиқликни баҳолаш тартибидан ўтганлигини тасдиқлайди. Идоралар белгиси маҳсулот истеъмолчиларнинг соғлиғи учун зарарли (хавфли) эмаслигини кўрсатади.
Мазкур воқелик Янги Ўзбекистон корхоналарига мижозлар ишончини оқлаш ва маҳсулотларга бўлган талабларга жиддий ёндашишидан дарак беради. Ушбу халқаро мувофиқликни баҳоловчи ҳужжатлар маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларига амал қилинишига бўлган ишончни ифодалайди.
Экспортёр корхоналар фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарори ва молиявий ёрдам кўрсатиш тартибига мувофиқ стандартларни жорий қилиш ва мувофиқлик сертификатларини олиш харажатлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилмоқда.
VISTA ELECTRONICS GROUP ва MEGA INVEST INDUSTRIAL корхоналарида йиллар давомида мутахассисларнинг тинимсиз меҳнати, маҳсулотларнинг сифатини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари орқали бугун ушбу натижага эришилди. Эндиликда мазкур корхоналар Ўзбекистонда ўз фаолиятида халқаро ISO 9001 сертификати ва СЕ маркировкаси эга навбатдаги корхонага айланди.
Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро хамкорлик бошқармаси