Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан маърифий учрашув ташкиил этилди. «Янги Ўзбекистон ёшлари: Янгича мафкура ва ғояларнинг ҳаётимиздаги аҳамияти» мавзусидаги учрашувда фалсафа фанлари доктори, профессор Жамилахон Шермуҳамедованинг ёшларга берилаётган эътибор, уларни мутақиллик ғоялари асосида тарбиялашнинг аҳамияти юзасидан маърузалари тингланди.

Шунингдек учрашувда маърифат ва маънавиятнинг инсон камолотидаги ўрни, оиладаги тарбия, оммавий маданият тушунчаларининг моҳиятига эътибор қаратилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида мазмунли ўтган маънавият мавзусидаги суҳбатни доимий равишда ўтказишга келишиб олинди.