Ўзбекистон миллий метрология институти Чирчиқ филиали масъуллари ҳудудда жойлашган “CHIRCHIQ GRAND SAVDO” ёғ-мой маҳсулотлари – ўсимлик ёғи маргарин маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулотлар сифати назорат қилувчи корхона лабораториялари билан танишиб, корхона ва лаборатория ўлчаш воситалари рўйхатини шакллантиришди, мобил намунавий ўлчаш воситалари ёрдамида корхонага амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, корхонанинг ўзида фойдаланишда бўлган 58 дона ўлчаш воситалари қиёслаш кўригидан ўтказилди. Ҳамда келгусида доимий ҳамкорликда ишлаш бўйича келишиб олинди.