Бугунги кунда, мамлакатимизда ташқи иқтисодий соҳасида ташқи савдо ҳажми ва экспортни  ривожлантиришга  эътибор қаратилган. Европа Иттифоқи ва Осиё  давлатларига  қишлоқ хўжалиги, текстиль, қурилиш  ва бошқа турдаги маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилиш куннинг долзарб мавзусига айланиб бормоқда.

Ушбу турдаги маҳсулотлар экспортида халқаро даражада тан олинган хорижий мувофиқликни баҳолаш идоралари алоҳида ўрин тутади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарга мувофиқликни баҳолаш соҳасида қулайлик яратиш мақсадида, жорий йилнинг биринчи июнь куни   Франциянинг “Bureau Veritas”  мувофиқликни баҳолаш идораси   вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Тадбирда  маҳсулотларни жаҳон бозорларига экспорт қилишда “Bureau Veritas” идораси томонидан кўрсатиладиган мувофиқликни баҳолаш ишлари, бугунги кунда Европа давлатларининг маҳсулотларга қўйган талаблари, ҳамкорликда сертификатлаштириш идораси ва синов лабораториялари ишларини ташкил этиш, уларни халқаро даражага олиб чиқишда  “Bureau Veritas”  идораси экспертларни жалб этиш бўйича  
фикр алмашилди.

 

Халқаро хамкорлик бошқармаси