Ўзбекистон аккредитация маркази томонидан “Бутун жаҳон аккредитация куни” муносабати билан масофавий ва анъанавий формат уйғунлигидаги халқаро анжуман бўлиб ўтмокда.

Тадбирда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти, бир қатор халқаро экспертлар жумладан, Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги (APAC) баҳоловчиси Анил Жаухри (Ҳиндистон), Россия Федерациясининг Федерал аккредитация хизмати раҳбари ўринбосари Дмитрий Гоголев, аккредитация соҳасидаги халқаро эксперт Атакан Баштурк (Туркия), аккредитация соҳасини ривожлантириш бўйича халқаро эксперт Манфред Киндлер (Германия) ва бошқа бир қатор мутаҳассислар иштирок этмокда.

Анжуманда юртимизда аккредитация соҳасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар, иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва халқаро савдода самарали мувофиқликни баҳолаш механизмининг ўрни ҳақида сўз бормокда. Соҳа вакиллари Ўзбекистон аккредитация маркази олдида турган устувор вазифалар, лабораторияларда ISO/IEC 17025:2017 халқаро стандартининг техник талабларини бажариш ҳамда бу борадаги халқаро тажриба хусусида тадбир иштирокчиларига маълумот беришмокда.