Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва етиштириш билан бир қаторда уларни экспортга тайёрлаш ҳам муҳим жараён ҳисобланади. Бу борада хорижий мамлакатларнинг ўзига яраша қатъий импорт талаблари мавжуд.
Айниқса, бугунги кунда халқаро стандартлар талабларини таъминламаган маҳсулотларни жаҳон бозори қабул қилмайди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан корхонабай ишлаш тизими орқали халқаро стандартлар жорий этилиб, СE маркировкаси, FSSC 22000 ва халқаро ИСО сертификатларини олишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида қишлоқ хўжалиги ва турли хилдаги консерва маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи «GLOBAL FOOD EXCLUSIVE» МЧЖда халқаро стандартлари жорий этиш бўйича ўқув семинари ташкил этилди.
Тадбирда Агентлик халқаро ҳамкорлик бошқармаси, Стандартлар институти, ва “Uztest” маркази мутахассислари томонидан “«GLOBAL FOOD EXCLUSIVE» корхонасига хорижий давлатларга экспорт қилиш ва жаҳон бозорига киришдаги мавжуд имкониятлар, импорт талаблари, экспорт географиясини кенгайтириш, янги экспортбоп маҳсулотлар етиштиришда халқаро стандартлар муҳимлиги тушунтирилди.
Шу билан бирга, бугунги кунда, экспортёр корхоналар фаолияти давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарори ва молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби атрофлича ёритиб берилди.
Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси