Мутахассислар томонидан Агентлик ҳузуридаги ташкилотларда давлат тилида иш юритишни таъминлаш, маънавий-маърифий, ёшлар билан олиб борилаётган ишлар тўғрисида учрашувлар давом этмоқда.
Навбатдаги ўрганишлар Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати марказида олиб борилди.
Таъкидлаш жоизки, марказ аввалги топшириқлар юзасидан амалий ишлар бажарилган. Хусусан, ташкилот биносининг кириш қисмидаги ҳамда барча синов лабораторияларидаги ускуналарнинг техник хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар давлат тили лотин ҳарфларида чоп этилиб ўрнатилган.
Учрашув жараёнида келгусида марказда «Маънавият хонаси» ва идоравий кутубхона ташкил этилиб, «Маънавият соати» тадбирларини ташкиллаштириш ҳамда бошқа миллат вакиллари бўлган ходимларга давлат тилини ўқитиш масаласи бўйича кўрсатмалар берилди.