Ҳар йили Республикамизда 8 - декабр Конституциямиз қабул қилинган кун сифатида байрам қилинади. Ўтган давр мобайнида ҳаётимиз қомуси инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимоя қилинишини, тинчлик-хотиржамликни, сиёсий барқарорликни, ижтимоий тотувликни, иқтисодий тараққиётни таъминлаб келмоқда.
Конституциямиз давлат, халқ иродасини ифода этишни, унинг манфаатларига хизмат қилишни, давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи Ўзбекистон халқи эканлигини, инсон, унинг ҳаёти эканлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз хуқуқлари олий қадрят ҳисобланишини белгилаб берди. Шу муносабат билан “Ўзстандарт” агентлиги халқимизни қутлуғ байрам билан табриклайди.
Келажаги буюк Ўзбекистонимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузи бунданда баланд бўлсин.