Республикада экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда тадбиркорлик субъектларига янада қулайлик яратиш мақсадида, товарларни сақлаш учун мўлжалланган Самарқанд вилоятида Ташқи иқтисодий фаолият божхона пости «Ягона дарча» тамойили асосида янги маъмурий бинода иш бошлади.
Ушбу бинода «UzTest» маркази Самарқанд филиали учун алоҳида хона ажратилган бўлиб, ҳозирги вақтда тадбиркорлик субъектларига мувофиқликни баҳолаш, маҳсулотларни сертификатлаштириш масалаларида яқиндан амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.