Бугунги кунда давлат органлари ва ташкилотларида давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни ташкил қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат тилининг амал қилиши билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, «Ўзстандарт» агентлигининг Стандартлар институтида ҳам Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини, соҳага оид муаммоларни таҳлил этиш ҳамда стандартларнинг таржима қилиниш сифатига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Институт ходимлари томонидан олиб борилаётган ISO халқаро стандартларини ўзбек тилида давлат стандарти кўринишида ишлаб чиқиш бўйича ишлар ҳақида гапирдилар ва бу ишларни янада жадаллаштириш бўйича қилиниши керак бўлган ишлар муҳокама қилинди.
Учрашувда Стандартлар институтнинг етук мутахассис ходимлари ҳам иштирок этиб, қабул қилинаётган стандартлар бўйича атамалар луғатининг янги таҳририни нашр қилиш масаласини ҳам муҳокама этдилар. Халқаро стандартларнинг хорижий тиллардан давлат тилига ўгириб, истеъмолга киритилаётгани муҳим жараён эканлиги таъкидланиб, стандартлар бўйича атамаларнинг электрон платформасини ташкил этиш режаси келишиб олинди.
Шунингдек, илмий тадқиқот ишларини янада ривожлантириш мақсадида ёшларни илмий тадқиқот ишларига янада кенгроқ жалб этиш, ўтказиладиган амалий ва илмий лойиҳалар танловларида фаол иштирок этиш, институт Илмий кенгаши фаолиятини янада такомиллаштириш, Кенгаш таркибига соҳанинг етук олим ва мутахассисларини жалб қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди ҳамда "Standart" журнали фаолияти хусусида ҳам сўз юритилди.