Бугунги кунда, мамлакатимизда электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Албатта электротехника махсулотларини Халқаро Электротехника Комиссияси (IEC) стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариш, махсулотлар сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини ошириш ва уларни экспортга етказиб беришни кўпайтиришда хизмат қилади.
Турк стандартлари институти (TSE), “Турк стандартлари институти”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, “Ўзстандарт” агентлиги, Энергетика вазирлиги ва «Uzassystem» ҚК МЧЖ ўртасида учирашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Халқаро Электротехника Комиссияси (IEC) талабларига мувофиқ стандартларини қабул қилиш, корхоналарга тарқатиш, IEC техник қўмиталари фаолият кўрсатишда Туркия тажриба ўрганилди.
Тадбир якунига кўра, Электротехника Комиссияси (IEC) стандартларини қабул қилиш, корхоналарга тарқатиш, IEC техник қўмиталари фаолият кўрсатиш бўйича мутахассисларни Турк стандартлари институтида тажриба алмашишга келишиб олинди.
“Ўзстандарт” агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси