Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сонли "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзстандарт" агентлиги томонида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди.
"Озстандарт агентлиги бош директорининг "Менежмент тизимини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи;
"Озстандарт агентлиги бош директорининг "Мувофиқликни баҳолаш соҳаси ходимини сифат бўйича эксперт-аудитор унвонига аттестатлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи;
"Озстандарт агентлиги бош директорининг "Мувофиқликни баҳолаш соҳаси ходими сифатида қатнашишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи;
Лойиҳалар бўйича таклиф ва мулоҳазаларни 2015 йил 12 ноябрга қадар "Ўзстандарт" агентлигининг Мувофиқликни тасдиқлаш соҳасида техникавий сиёсат ва сифат тизимларини жорий этиш бошқармасига юборишингиз мумкин. E-mail: tohirov@standart.uz