Ўзбекистон миллий метрология институти Сурхондарё филиалида «Маънавият соати» рукнида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Маънавият соатида ходимлар ва ОАВ вакиллари, маънавият тарғиботчилари иштирок этди.
Учрашувда ходимларга маънавият хонасида ташкил қилинган кутубхонадан бўш вақтларда фойдаланиш, китобларни ўқиб маънавий ҳордиқ чиқаришлари айтилди. Шунингдек, маънавият хонасининг жиҳозланиши ва маънавий-маърифий ишлар тўғрисида маълумот берилиб, ундаги қулайликлар барча ходимлар учун йўлга қўйилганлигини таъкидланди.
Маънавият соати меҳмони, вилоят маънавият-маърифат маркази вакили, маънавият тарғиботчиси, шоир Қўшон Абдуллаев маънавият тушунчасининг мазмун-моҳияти тўғрисида йиғилганларга тушунча берди. Жумладан, китоб ва китобхонлик, маънавий-маърифий тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш, давлат тилида иш юритиш, ходимлар ўртасида ўзаро ҳурмат муносабатларини шакллантириш, аҳоли билан ишлашда самимий ва илиқ муомалада бўлиш каби мавзуларда мазмунли маъруза қилди ва ўз шеърларидан ўқиб берди. Қўшон Абдуллаев иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоб бериб, филиал кутубхонасига китоблар совға қилди.
Тадбир сўнгида шундай тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш бўйича келишиб олинди.