«Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Департамент ҳамда Ўзбекистон миллий метрология институти ва УзТEСТ маркази Жиззах филиаллари масъуллари Жиззах шаҳридаги пойабзал ишлаб чиқарувчи «Ойбек Со ЛТД» корхонасининг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишиб соҳага оид тушунтириш ишлари олиб борилди.
Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 январдаги 5-сонли қарори билан тасдиқланган «Чарм-пойабзал маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламенти талаблари юзасидан маълумот берилиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ушбу техник регламент талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида синов ишлари олиб борилди. Синов хулосаларига асосан маҳсулот учун мувофиқлик сертификати расмийлаштириб берилди.