Албатта маиший техника маҳсулотларни ишлаб чиқариш бир жараён бўлса, уларни экспортга тайёрлаш алоҳида жараён ҳисобланади. Бу борада Европа мамлакатларининг ўзига яраша қатъий импорт талаблари бор.
Бугунги кунда Европа давлатларида электротехника маҳсулотлари билан ўз нуфузини мустаҳкамлашга интилаётган янги Ўзбекистондаги «SAM NUR TAFVIZ» корхонасида СE маркировкаси жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти, Ургут шаҳрида жойлашган «SAM NUR TAFVIZ» МЧЖ корхонасида СE маркировкаси жорий этиш бўйича учрашув ва семинар ташкил этилди.
Унда «Ўзстандарт» агентлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармаси, Стандартлар институти, Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази, Самарқанд вилояти бўлимининг Экспортга кўмаклашиш бюроси мутахассислари томонидан «SAM NUR TAFVIZ» корхонасига СE маркировкаси, Европа давлатларга экспорт қилиш ва жаҳон бозорига киришдаги мавжуд имкониятлар, Европа импорт талаблари, экспорт географиясини кенгайтириш, янги экспортбоп маҳсулотлар етиштиришда халқаро стандартлар муҳимлиги тушунтирилди.
Учрашувда экспортёр корхоналар фаолияти давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарори ва молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби юзасидан маълумот берилди.
«Ўзстандарт» агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси
Стандартлар институти
Экспортга кўмаклашиш бюроси