Мамлакатимизда миллий маҳсулотларнинг сифатини ошириш ва саноат корхоналарига кўмак бериш орқали уларнинг фаолиятларини ривожлантириш давр талабига айланиб бормоқда.

Қадим ва навқирон Бухоро заминида қурилиш материаллари, нефть ва газ саноати, енгил саноат тармоғи, қоракўлчилик, қишлоқ ва сув хўжалиги, туризм саноати учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларга ихтисослашган йирик корхоналар иштирокида бўлиб ўтган «Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси» жуда катта аҳамият касб этди.

Мазкур нуфузли тадбирда «Ўзстандарт» агентлиги ва тизим ташкилотлари фаол қатнашиб кўрсатиладиган хизматлар намойиши ташкил этилди.

Павильонда 35 турдан кўп замонавий, бугунги кун талабига жавоб берадиган юқори аниқликдаги намунавий лаборатория ўлчаш воситалари келтирилган бўлиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутахассислардан тегишли жавобларни олишди ва шу ернинг ўзида синовларни ўтказиш бўйича бир қатор шартномалар имзоланди.

Бухоро муҳандислик-технология институти ва Ўзбекистон миллий метрология институтининг Бухоро филиали ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, талабаларнинг амалиётлари бир вақтнинг ўзида ўқишдан узилмаган ҳолда корхона билан ҳамкорликда олиб борилади.

«Метрология ва стандартлаштириш» кафедрасида ишлаб чиқариш ва таълим соҳасини ривожлантиришдаги қўшган ҳиссаси, «Бутунжаҳон метрология куни» муносабати билан жорий йилнинг 20 май кунида талабалар ўртасида ўтказилган «Ўлчашларда аниқликни таъминлаш» танловини ташкил этишдаги фаоллиги, ҳамда ишлаб чиқариш ва таълим интеграцияси такомиллашувидаги фидокорона меҳнати учун доцент Авлиякулов Нодир Низомовичга Ўзбекистон миллий метрология институти жамоаси ўз миннатдорчилигини билдириб раҳбарият томонидан имзоланган фахрий ёрлиқни шундай ажойиб кунда топширишни лозим топди.

Кўргазма ўз ниҳоясига етган бўлсада, унинг шукуҳи ва таъсуротлари ва келгусидаги вазифаларимиз юзасидан катта таъсуротларга эга бўлдик.

Улуғбек Бозоров

Ўзбекистон миллий метрология институти Бухоро филиали раҳбари