Бугунги кунда Европа давлатларида электротехника маҳсулотлари билан ўз нуфузини мустаҳкамлашга интилаётган Янги Ўзбекистондаги корхоналарда СE маркировкасининг жорий этиш ишлари олиб борилмоқда ва бу масалага жиддий эътибор қаратилмоқда.
«Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзелтехсаноат» уюшмаси, "Oʼzavtosanoat" AK томонидан корхонабай ишлаш тизими орқали халқаро стандартлар жорий этилиб, СE маркировкаси олишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Андижон вилоятида жойлашган “Grand Tehnolog” ҚК МЧЖ ва "Oʼz Kodji" ҚК СE маркировкаси жорий этиш бўйича учрашув-семинарлар ташкил этилди.
«Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази, Андижон вилояти бўлими, Экспортга кўмаклашиш бюроси мутахассислари томонидан “Grand Tehnolog” ҚК МЧЖ ва "Oʼz Kodji" корхонасига СE маркировкаси, Европа давлатларга экспорт қилиш ва жаҳон бозорига киришдаги мавжуд имкониятлар, Европа импорт талаблари, экспорт географиясини кенгайтириш, янги экспортбоп маҳсулотлар етиштиришда халқаро стандартлар муҳимлиги тушунтирилди.
«Ўзстандарт» агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси
Экспортга кўмаклашиш бюроси