Мазкур конференцияда давлат тилида иш юритиш, лотин ёзувидаги ўзбек алифбосига босқичма-босқич ўтиш, маънавий-маърифий тарғибот ва кутубхоналар ишларини юритилиши бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда кутубхоналарни ташкил этиш юзасидаги ишлар муҳокама қилинди.
Унга кўра, маънавият хоналарини тўлиқ жиҳозлаш, амалиётга келаётган ёшларнинг малака кўникмаларини ошириш, босқичма-босқич лотин ёзувига ўтиш вазифалари муҳокама қилинди.
Давлат тилини ривожлантириш Департаменти томонидан нашр қилинган «Давлат тилида иш юритиш» китоби мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим услубий қўлланма эканлиги таъкидланди. Иш юритишда нафақат ҳужжатлар, балки пештахта ёзувлари, лаборатория ускунларидаги ёзувлар ҳам айнан давлат тилида расмийлаштирилиши айтиб ўтилди.
Шунингдек, учрашувда маънавий- маърифий ишларни тизимли ташкил қилиш бўйича тавсиялар берилди ва бу масалада ҳудудий ҳокимликлар, жамоат ташкилотлари, нуронийлар, кайвойни онахонлар, таниқли инсонлар билан ҳамкорлик қилиш самара бериши таъкидланди. Ўзбек тилида сўзлашмайдиган ва лотин алифбосини ўзлаштирмаган ходимлар учун тил ва алифбони ўргатиш учун шароит яратиш зарурлиги қайд этилди.
Учрашув якунида ҳар бир давлат ташкилоти ходими ўз хизмат вазифасини бажаришда энг аввало кийиниш маданияти, муомала одоби, касб маҳоратига ҳам эътибор қаратиши таъкидланди. Миллий метрология институти ва ҳудудий филиаллари ходимлари учун ташкил қилинган униформани бошқа тизим ташкилотларига ҳам жорий қилиниши ташкилот имиджига ижобий таъсир кўрсатиши айтилди.