Жорий йилнинг 27-28 май кунлари Бухоро шаҳрида қурилиш материаллари, нефть ва газ саноати, енгил саноат тармоғи, қоракўлчилик, қишлоқ ва сув хўжалиги, туризм саноати учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларга ихтисослашган йирик корхоналар иштирокида ўтказилаётган Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси»да «Ўзстандарт» агентлиги ва тизим ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар намойиш этилмоқда.

Павилионда 35 турдан кўп замонавий, бугунги кун талабига жавоб берадиган юқори аниқликдаги намунавий лаборатория ўлчаш воситалари келтирилган бўлиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутахассислардан тегишли жавобларни олишди ва шу ернинг ўзида синовларни ўтказиш бўйича бир қатор шартномалар имзоланди.

Бухоро муҳандислик-технология институти ва Ўзбекистон миллий метрология институтининг Бухоро филиали ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, талабаларнинг амалиётлари бир вақтнинг ўзида ўқишдан узилмаган ҳолда корхона билан ҳамкорликда олиб борилади.

Ярмарка ўз ишини давом эттирмоқда.