Бухоро шаҳридаги Бухоро нефть газ коллежи ҳудудида «Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси» ўз ишини бошлайди.
Мазкур нуфузли тадбирда республиканинг барча вилоятларидан ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш субъектлари иштирок этмоқда. Жумладан, тадбирда «Ўзстандарт» агентлиги учун ажратилган майдонда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш йўналишларидаги замонавий хизматлар намойиши бўлади.
Ўзбекистон миллий метрология институти Бухоро филиали раҳбари Улуғбек Бозоровнинг таъкидлашича, ярмарка ишида барча ташкилий ишлар ўз ниҳоясига етган.