Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси ташаббуси билан “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси “Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Мажбурий сертификатлаштириш одамларнинг ҳаёти, соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказиши мумкин бўлган маҳсулотларни тайёрлаш, улардан фойдаланиш, уларни ташиш ёки сақлаш хавфсизлигини таъминловчи талаблар бўлмаган тақдирда, «Ўзстандарт» агентлиги давлат бошқарувининг тегишли органлари билан биргаликда бундай талабномаларнинг кечиктирмай ишлаб чиқилиши ва амалга киритилишини таъминлайди.
Шу билан бирга, озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш, аҳолига хавфсиз ва сифатли маҳсулотлар етказиб бериш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда жумладан Президентимизнинг 2019 йил 29 июлдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2020 йил 10 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қабул қилинган қарорларига асосан 2019 йилда 200 тага яқин(197 та), 2020 йилда 350 тага (341 та), 2021 йилда 350 тага (346 та) яқин халқаро ИСО ва CODEX ALIMENTARIUS стандартлари қабул қилинди.
Шу каби маълумотлар берилиб, оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган саволларига жавоблар берилмоқда.