“Ўзстандарт” агентлиги ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ўртасида мамлакатимиз саноати учун малакали кадрлар тайёрлаш, таълимнинг ишлаб чиқариш корхоналари ва илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини йўлга қўйиш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнига кадрлар буюртмачиларини фаол жалб этиш масалаларига қаратилган шартнома имзоланган эди.

 Унга мувофиқ, Давлат имтиҳони комиссиясига “Техника ва технологияларнинг техник экспертизаси ва маркетинг таълим йўналиши бўйича Ўзбекистон миллий метрология институти директори ўринбосари Маъруфжон Жалилов ва бўлим бошлиғи Ойбек Халиловлар масъул этиб белгиланган.

  Бугун Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Давлат имтиҳони комиссияси масъуллар иштирокида битирувчиларнинг якуний синовлари ва битирув малакавий ишлари ҳимояси бўлиб ўтди.

  Битирув ҳимояси тадбири сўнгида бундай ҳамкорлик юқоридаги концепцияда кўзда тутилган масала ҳамда вазифаларни самарали амалга оширишга имконият яратилиши айтиб ўтилди.