Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази фаолиятида ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини ошириш ва мазкур соҳада иш юритилиши бўйича ўрганиш ўтказилди.
“UzTest” маркази ва ҳудудий филиаллари биноларининг кириш қисмидаги ҳамда барча синов лаборатория ва сертификатлаштириш идоралардаги пештахта ва синов лабораториялардаги ускуналарнинг техник хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар давлат тили лотин ҳарфларида чоп этилиб ўрнатилган.
2021 йилнинг тўрт ойи давомида сертификатлаштириш органлари томонидан жами 12 230 та мувофиқлик сертификатлари, синов лабораториялари томонидан жами 12 257 та синов баённомалари ва 1 062 та фаолиятга оид чиқиш ҳужжатлари давлат тилида расмийлаштирилди.
Шунингдек, жорий йил давомида марказнинг 20 нафар ходимлари Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида малака ошириши белгиланди. Бугунги кунга қадар 4 нафар ходим малака ошириб махсус сертификатларга эга бўлди.