«UzTest» маркази Олмалиқ филиали масъуллари Экспортга кўмаклашиш бюроси ҳамда Департамент ходимлари билан биргаликда Оҳангарон шаҳридаги экспорт билан шуғулланувчи ип-калава ва шаффоф пакетлар ишлаб чиқарувчи «FINIST INVEST», «HI BABY» савдо белгиси остида болалар тагликларини ишлаб чиқарувчи «EKO GIGIENIC» полиэтилен қувур ва фитинглар ишлаб чиқарувчи «SILK PLAST QUALITY» корхоналарида ўрганиш олиб борди.
Ушбу корхоналарга ISO 9001 стандарти асосида сертификатлаштириш ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сонли қарори моҳияти ва молиялаштириш юзасидан мурожаат қилиш шартлари тушунтириб ўтилди.