«Ўзстандарт» агентлиги тизим-ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари томонидан саноат корхоналари билан ҳамкорликда ишлар ташкил этилган.
Хусусан, Жиззах вилоятидаги «Кентекс», «Жиззах Тоштепа текстиль», «Вертекс», «Жиззах саноат текстиль», ва «Жиззах индустриал тўқима» корхоналарида Oeko-tex standart 100 ва ISO-9001 халқаро стандартларини жорий этиш юзасидан амалий ҳаракатлар бошланди. Корхоналар томонидан билдирилган таклиф ва аризалар умумлаштирилиб, Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига тақдим этилди.