Жорий йил 21 май куни “Ўзстандарт” агентлида (KOICA) ҳамда Кореялик мутахассислар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда KOICA агентлигининг Ўзбекистондаги офиси раҳбарияти ҳамда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директор ўринбосари, шунингдек, соҳа экспертлари ва ходимлари иштирок этдилар.

Учрашув қатнашувчилари ўзаро ҳамкорликда олиб борилган лойиҳалар самарадорлиги ҳамда келгусида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини рақамлаштириш йўналишида амалга ошириладиган лойиҳалар истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашув якунида, томонлар кореялик экспертлар билан ҳамкорликда қўшимча ўрганишлар ўтказиш ҳамда соҳада рақамли технологияларни жорий қилиш бўйича ривожланган давлат, шу жумладан Корея тажрибаси асосида таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олдилар.