«Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги департамент, “UzTest” маркази ва Ўзбекистон миллий метрология институти Самарқанд филиаллари мутахассислари вилоятнинг қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган Нуробод туманида бўлди.

Туманда жойлашган қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Сhuttoy Uy-Joy Qurilish” ва “STANDART SERVIS NUROBOD” корхоналари фаолияти билан танишиб, халқаро стандартлар асосида маҳсулот ишлаб чиқариш, уларнинг сифати ҳамда рақобатбардошлигини таъминлаш юзасидан тегишли тавсиялар берди.