Ҳурматли метролог ходимлар,

Аввало, Сизларни 20 май – «Бутунжаҳон метрология куни» билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Соҳа мутахассисларини мамлакатимиздаги сифат инфратузилмасини ривожлантиришда, саноатнинг барча йўналишларида аниқ ўлчашларни ташкил этиш орқали маҳсулот сифати ва хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизмати доим эътиборлидир.

Айниқса сўнги йилларда республикамизда метрология фаолияти нуфузини халқаро миқёсда ривожлантириш ва миллий эталонлар базасини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келмоқда.

Халқаро ҳамжамият ҳозирги мураккаб пандемия шароитида аҳолини саломатлигини таъминлашда метрологиянинг жумладан аниқ ўлчаш натижаларининг тиббий хизмат самарадорлигини таъминлашнинг асосий омили эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилди.

Жумладан:

- шахсий ҳимоя ниқобларига талаблар, антисептик воситаларининг тавсифлари ва тиббий шприцлар учун стандартлар муҳимлиги;

- вирусли молекулаларни ўлчаш, шунингдек, вакциналар дозасининг аниқлиги ва самарадорлиги;

- қон босими ва тана ҳарорати кўрсаткичлари халқаро шкалалар ва меъёрларга мувофиқлиги;

- рентген диагностикаси ва онкологик касалликларни даволашда аниқ терапевтик нурланиш ва кимё дозалари билан таъминланиш йўналишларида.

Шу муносабат билан, Халқаро тарози ва ўлчовлар бюроси ва Халқаро қонунчилик метрологияси бюроси томонидан 2021 йил «Бутунжаҳон метрология куни» шиори «Саломатлик учун ўлчашлар» деб эълон қилинди.

Фурсатдан фойдаланиб, «Бутунжаҳон метрология куни» билан чин қалбимдан самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан мамнунман.

Ҳурмат билан,

 

«Ўзстандарт» агентлиги

Бош директори Д. Саттаров