«Ўзстандарт» агентлиги ташаббуси билан Навоий вилояти Хатирчи туманида жойлашган “ASYA SERA NAVOIY” қўшма корхонасига тегишли иссиқхона ва “XATIRCHI TEXTILE” корхонасида Оммавий ахборот воситалари ходимлари учун навбатдаги медиа-тур ташкил этилди.
Агентликнинг ҳудудий филиаллари томонидан ишлаб чиқариш корхоналарига яқиндан кўмак бериш мақсадида ташкил этилган ушбу пресс-тур иштирокчилари помидор маҳсулотини етиштириш ҳамда ипак маҳсулотини ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.