Айни дамда Ўзбекистон миллий метрология институти ҳамда Ўзбекистон миллий матбуот маркази ҳамкорлигида “Метрология 2021: Саломатлик учун ўлчашлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистонда 2021-йил 20-майда Бутунжаҳон метрология куни нишонланиши муносабати билан ташкил этилган ушбу анжуманда Халқаро ўлчов ва тарозилар бюросининг Бутунжаҳон метрология куни ресурслари веб-сайтида Ўзбекистон миллий метрология институти ҳақида таъриф этилганлиги, ушбу сана муносабати билан видеоконференция форматида бир қатор тадбирлар ўтказилиши, тадбирларда ЎзММИ, унинг ҳудудий филиаллари, фан ва таълим ташкилотлари ҳамда ишлаб чиқариш секторини ягона онлайн платформада бирлашиб, калибрлаш ва ўлчаш имкониятлари, ўлчаш натижаларининг метрологик кузатилувчанлигини таъминлаш зарурати, шунингдек, метрологиянинг тиббиётдаги муҳим ўрни ҳақида маълумотлар берилмоқда.