“Ўзстандарт” агентлигида республикамизда янги қабул қилинган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида” ги 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбири  бўлиб ўтмоқда.  Хусусан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тушунчаси, турлари ҳамда ушбу ҳужжатларнинг ўзаро юридик кучи ва нисбатини белгилашдан, шунингдек уларни режалаштириш,  тайёрлаш, экспертизадан ўтказиш ва уларнинг ижросини ташкил этишни таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ҳақида батафсил маълумотлар берилди.